Нариман Григорян янги либослари коллекциясини намойиш қилди

Сана: 06.03.2018 3702

Нариман Григорян янги либослари коллекциясини намойиш қилди

6 март куни "Зарафшон" концерт залида Нариман Григорян томонидан FASHION SHOW бўлиб ўтди. Унда дизайнер Нариман Григорян томонидан яратилган либослар намойиш этилди. Кўргазмада санъат вакиллари, дизайнернинг яқинлари, ОАВ ҳодимлари қатнашишди. Баҳор фасли янгиланиш, яшариш фаслидир. Унда севги муҳаббат тўла. Гўзаллик эса бисёр. Бу фасл ҳар бир ижодкорни янада илҳомлантиради. Янгиликлар яратишга ундайди. Дизайнер Нариман Григорян ҳам ана шу гўзалликни ўз либосларида акс эттириб, барчани яна бир бор лол қолдирди.

Нариман Григорян янги либослари коллекциясини намойиш қилди

Кечада намойиш этилган такрорланмас оқшом либослари томошабинларни ўзига мафтун қила олди. У яратган либосларда аёлларимиз янада латофатли ва жозибали кўринишлари тайин. Жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий, бежирим либослар коллекциясининг намойиши билан серқирра ижодкор Нариман Григорянни табриклаймиз. Гўзаллик яратишда толманг дея, омад ёр бўлсин деймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol