“Серенада ижод” гуруҳидан янги тарона премьераси

Сана: 11.06.2014 1428 қайноқ

Жаннатмакон ўлкамизнинг бахтли кунларида сергак туриб хизмат қилувчи ва кўплаб мухлисларга эга “Серенада ижод” гуруҳи янги ижод намунасини тақдим этди. 

“Кўзи қаро” дея ном олган тарона матни Гавҳар Шариповага тегишли. Нодир Тошхўжаев бастакорлик вазифасини бажарган бўлса, Насрулло Маматхонов аранжировкасини тайёрлаган. 

“Серенада ижод” гуруҳидан янги тарона премьераси

Жазирама ёз ҳароратига мос шўх ва рақсбоп оҳангдаги қўшиқ “Ўзбегим Таронаси” радиосида илк марта жаранг сочди. Премьерадан сўнг тингловчилар томонидан қабул қилинган фикрларнинг барчаси ижобий бўлиб, тингловчилар гуруҳ фаолиятиинг келгуси режаларига ҳам омад тилашди. 

“Серенада ижод” гуруҳидан янги тарона премьераси

Гуруҳ ижодида эса ҳақиқаттан янгиликлар бир эмас, бир қанча. Ёз мавсумида гуруҳ ижодкорлари кетма-кет янги қўшиқлар тақдим этишга шай турибдилар. Куз фаслида эса “Серенада ижод” гуруҳи мухлислари учун ажойиб туҳфа тақдим этилади. Октябрь ойининг сўнггида гуруҳ ижодкорлари пойтахтимиздаги муҳташам “Истиқлол” санъат саройида концерт дастури тақдим этишга тайёргарлик кўришмоқда. Юз фоизлик жонли ижродаги концерт дастури учун бир қатор янги ижод намуналари яратилмоқда.

“Серенада ижод” гуруҳидан янги тарона премьераси

Гуруҳ аъзолари қўшиқларнинг мавзусига асосий эътиборини қаратган, турли мавзулардаги ва йўналишлардаги тароналар ёзиш режалаштирилган. “Серенада ижод” гуруҳига омад тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol