Сардор Раҳимхондан учта тарона премьераси

Сана: 02.03.2018 3089

Сардор Раҳимхондан учта тарона премьераси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ижодий янгиликлари ҳақида яқиндагина ҳабар берган эди. Мухлисларини  куттиришни истамаган хонанданинг  "Меҳр" деб номланган альбоми 2 мартдан  сотувга чиқди.  Шу билан бирга у, шу куннинг ўзидаёқ 3 та янги таронасини омма эътиборига ҳавола қилди. Мусиқий асарнинг биринчиси "Яхшилик" деб номланган бўлиб, Дилшод  Аҳмадшоҳ муаллифлигида яратилган. Иккинчиси "Санамжон"нинг рус тилидаги талқини бўлиб, қўшиқ  "Принцесса Лейли" деб номланган. Учинчиси композиция эса  "Папа". Тақдим этилган "Меҳр" альбомида жами 21 та тарона жой олган бўлиб,  улар қаторида ушбу янги қўшиқлар ҳам ўрин эгаллаган. Ўйлаймизки, янги альбом ва композициялар мухлислар учун муносиб туҳфалардан бири бўлади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol