Манзурадан яқинда навбатдаги клип премьераси

Сана: 25.02.2018 4046

Манзурадан яқинда навбатдаги  клип премьераси

Жозибали хонанда Манзура  ҳам ҳамкасблари сингари премьералар кетма кетлигини давом эттирмоқда. У баҳорнинг илк кунларида, барча мунис ва мўтабар онажонларга бағишланган "Ойижоним" таронасини клипини премьера қилишни режалаштирган. Бу қўшиқ қисқа фурсатда ўз тингловчиларини топиб улгурди. Клипидан сўнг, янада оммалашса ажаб эмас. Видеоклип онажонлар учун махсус  ва муносиб байрам совғаси  бўлиши тайин. Клип Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган. Оператор Рустам Муродов. Унда бош ролларни Лутфулла Саъдуллаев, Шаҳло Темирова, Муқаддас Саъдуллаева ва Шохрух Ҳамдамов ижро этган. Бу ҳаммаси эмас. Манзура яна бир дуэт тарона ёзиш ишларини ҳам тугатди. Бироқ унинг дуэтдоши сир тутилмоқда. Қизиқ,  у бу сафар ким билан бирга қўшиқ куйлади? Бу ҳақида кейинги янгиликларимизда маълум қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol