Бегги "Аиша" қўшиғини ўзбек тилида ижро қилди

Сана: 22.02.2018 3756

Бегги "Аиша" қўшиғини ўзбек тилида ижро қилди

Ёш ва истеъдодли ижодкор Бегги рус тилида ижро этилган "Аиша" номли қўшиғини халқимизга тақдим қилган эди. Қисқа муддатда мухлислар орасида яхшигина оммалашиб, тингловчиларнинг севимли таронасига айланган бу мусиқий асарга видеоклип ҳам суратга олинган эди. Кўплаб мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан Бегги мазкур таронани ўзбек тилида ҳам ижро қилди. Куни кеча юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган композиция Озодбек Ризо сўзи, Феруз Абдуллаев мусиқаси ва аранжировкаси билан ёзилган. Умид қиламизки, таронанинг янги тури ҳам  барчага ёқади ва янада кўпроқ мухлисларни жалб қилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol