Сардор Мамадалиев концертида кутилаётган янгиликлар билан бўлишди

Сана: 20.02.2018 1972 қайноқ

Сардор Мамадалиев концертида кутилаётган янгиликлар билан бўлишди

Хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев шу кунларда 6, 7, 8 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Йигит ноласи” номли яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу концертда мухлисларни қандай совғалар кутаётганини билиш мақсадида хонанда билан боғландик. Сардор Мамадалиев мамнуният ила кутилаётган туҳфалар, янгиликларни биз билан бўлишди. Ушбу концерт учун 14 та янги тарона яратилмоқда. Дастурдан янги тароналар билан бирга хонанда репертуаридаги сара қўшиқлар ҳам ижро этилади. Концерт давомида кўпгина мусиқий асарлар жонли ижрода куйланиши ҳам кўзда тутилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шу пайтгача дуэт куйламаган Сардор Мамадалиев, концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев томонидан киритилган таклифга биноан, 2 ёки 3 дона дуэт қўшиқ куйлаши мумкин. Қизиқ, у бу борада қандай қарорга келар экан. Таклифни қабул қиладими ёки йўқ? Буни албатта вақт кўрсатади. Ҳозирча кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol