Баҳром Назаров “Ҳижрон” қўшиғини тақдим қилди

Сана: 19.02.2018 3921

Баҳром Назаров “Ҳижрон” қўшиғини тақдим қилди

Хушовоз хонанда Баҳром Назаров мухлислари эътиборига янги қўшиғини ҳавола қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган тарона “Ҳижрон” деб номланади. Бу композиция илк бор хонанданинг “Интизор” номли яккахон концерт дастурида ижро этилган эди. Дастурнинг ўзидаёқ тингловчиларини топиб улгурган ушбу мунгли ва сокин мусиқий асарга тез кунда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Қўшиқ Хушнуд Дарвеш сўзи, Семир Жефаров мусиқаси ва Фурқат Бобожонов аранжировкаси билан яратилган. Ўйлаймизки, тарона халқимизга ёқади ва улар қалбидан муносиб ўрин эгаллайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol