Шарқ гуруҳи янги видеоклип суратга олдирмоқда

Сана: 13.02.2018 1871

Шарқ гуруҳи янги видеоклип суратга олдирмоқда

Айни дамда апрель ойида бўлиб ўтадиган илк яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўраётган Шарқ гуруҳи, “Айтаман” деб номланган қўшиғи учун видеоклип суратга олишни бошлади. Маълумки, тарона яқиндагина  радиотўлқинлар орқали тақдим қилинган эди. Қисқа фурсатда мухлислар орасида оммалашишга улгурган бу мусиқий асар, клипидан сўнг, талабгор тароналар қаторидан  мустаҳкам ўрин эгаллаши тайин. Клип, “ Shoxona Creative Group” жамоаси билан ҳамкорликда тасвирга олинмоқда.

Шарқ гуруҳи янги видеоклип суратга олдирмоқда

Маълумотларга қараганда, унда қўшиқ муаллифи Карен Гафуржанов ҳам иштирок этмоқда. Концерт олди мухлисларига кутилмаган совғалар ҳозирлаётган Шарқ гуруҳига омад тилаб, янги клип премьерасини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol