Шоҳруҳхоннинг концерт дастуридан батафсил

Сана: 11.02.2018 3867

Шоҳруҳхоннинг концерт дастуридан батафсил

Шоҳруҳхоннинг 9 феврал куни “Истиқлол” санъат саройида бошланган 5 кунлик яккахон концерт дастури аъло даражада бўлиб ўтмоқда. Концерт дастуридан олдинги янгиликларимизда қисқача маълумот бериб ўтган эдик. Бугун эса батафсилроқ тўхталамиз. 3 қисмдан иборат бўлган концертда хонанда бир нечта образларда намоён бўлди. Дастур давомида энг сара ва хит тароналар билан бирга янги қўшиқлар ҳам ижро этилди. Концертнинг биринчи қисми “Алдамадим”  билан бошланди. Сўнг “Комила”, “Нима қилиш керак”, “Қўғирчоқ”, “Апрель-май”, “Мен сени севаман” қўшиқлари кетма кет ижро этилди. Иккинчи қисм эса жозибали хонанда Нилуфар Усмоновадан билан куйланган “Барча шодлик сенга бўлсин” дуэти билан бошланди. Қўшиқ учун алоҳида саҳна кўриниши ҳам тайёрланган бўлиб, унда “эр-хотиннинг уруши, дока рўмол қуриши” деган мақолга амал қилинган ҳолда, ажойиб воқеилик кўрсатилган. Шундан сўнг “Аямай”, “Сен йиғлама”, “Зўрсан” “Кофе”, устозлар ижодидан бўлган “Турфа гуллар” тароналари ижро этилди. Қолаверса иккинчи қисмдан опера хонандаси Женисбек Пиязов билан бирга кутилмаган дуэт ҳам ўрин олди.

Шоҳруҳхоннинг концерт дастуридан батафсил

Учинчи қисмда эса “Юлдузлар”, “Дарак йўқ”, “Жоним дадам”, “Севгилим”, “Қиз бола”, “Паризод”, “Ёнингдаман”, шу билан бирга мафтунккор хонанда Шаҳзода билан барчага таниш бўлган машхур “Шошма, тўхта” ва хит бўлиши кутилаётган янги дуэт тарона, Зиёда билан ва Жаҳонгир Позилжонов билан бирга дуэт қўшиқларини куйлади.

Шоҳруҳхоннинг концерт дастуридан батафсил

Шоҳруҳхоннинг концерт дастуридан батафсил

Шоҳруҳхоннинг концерт дастуридан батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol