Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

Сана: 09.06.2014 2328 қайноқ

Бу ижодкорни кўпчилик актёр сифатида яхши танийди. Бироқ асосий йўналиши хонандалик бўлган Мердан Матвалиев тингловчиларга бугун янги дуэт қўшиқ ва унга ишланган видеоклипни тақдим этмоқда. 

Мердан Матвалиев бир неча йиллардан буён санъат оламида ижод қилиб келмоқда. Унинг ҳар бир ижод намунаси мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, турли рейтингларда ҳам муносиб ўринларни эгаллаб келган. Турли ўзбек картиналари ва сериаллардаги роллари эса ҳамон кўпчилик учун қадрли. Мерданнинг яна бир иқтидори ҳам унинг мухлисларига таниш. Рақс борасида хатто моҳир раққосларни ҳам ҳавасини келтирадиган ижодкор маҳоратини унинг баъзи клиплари орқали томоша қилгансиз. 

Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

"Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера қилинган янги "Айланар" номли дуэт тарона Шерзод исмли санъат оламига энди кириб келаётган ёш хонанда билан биргаликда ижро этилган.

Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

Муҳаббат мавзусидаги тарона матни Ихтиёр Холматов қаламига мансуб. Шерзод Тўйчиев ғояси асосида тайёрланган қўшиқнинг мусиқаси ва аранжировкаси Мирсаид Эгамбердиевга тегишли. 

Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

"Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера қилинган тарона илк бора жаранг сочгач, тингловчилар ўзларининг фикрларини билдиришар экан, қўшиқ мавзу ва мусиқа жиҳатдан маъқул келганини таъкидлашди. 

Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

Ушбу дуэт таронага ишланган видеоклип ҳам Мердан Матвелиев мухлисларига туҳфа сифатида тақдим этилмоқда. Клипдаги қизиқарли сюжет воқеаси сизни бефарқ қолдирмайди, сабаби видеода ҳаётда учраб турадиган воқеа асос сифатида олинган. 

Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

 Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг! 

Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

 Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

 Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

 Мердан Матвалиев танаффусдан сўнг янги дуэт тайёрлади

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol