Мафтункор Шаҳзода “Меросхўр” фильми учун куйлаган саундтрекни тақдим қилди

Сана: 07.02.2018 4311 қайноқ

Мафтункор Шаҳзода “Меросхўр” фильми учун куйлаган саундтрекни тақдим қилди

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода сўнгги кунларда кетма кет катта лойиҳалар устида ишлаб, янги қўшиқлари билан мухлисларини қувонтирмоқда. Айни дамда хонанда бир нечта тароналарни тингловчилар эътиборига тақдим қилиш учун ҳозирлаб қўйди. Бугун радиотўлқинлар узра жаранг сочган навбатдаги мусиқий асар ҳам шулар жумласидандир. “Йўл бер” деб номланган ушбу композиция “Меросхўр” фильми учун саундтрек қилиб олинган. Бу картина режиссёр Рустам Саъдиевнинг тез кунларда намойиши бўлиб ўтиши кутилаётган янги фильмидир. Маълумки, Шаҳзода режиссёрнинг бошқа фильмлари учун ҳам саундтрек куйлаган ва улар мувоффақиятли ижод намуналаридан бирига айланган.  Ўйлаймизки, “Йўл бер” қўшиғи ҳам аввалги ҳамкорликлардаги каби омадли саундтрек бўлади. Албатта халқимизга манзур келади.

Тарона Рислиғой Ҳотамова сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси ва Аҳлиёр Азимов аранжировкаси билан ёзилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol