Жаҳонгир Позилжонов ўз йўналишида янги клипни тақдим этди

Сана: 09.06.2014 4092 қайноқ

Жаҳонгир Позилжонов яқинда "Онажоним ёздим хат" номли таронасини тақдим этганди. 

Бугун эса мазкур қўшиққа ишланган видеоклипни премьера сифатида тақдим этмоқдамиз. 

Жаҳонгир Позилжонов видеоклиплари доимо ўзгача йўналиш ва хазилга бойлиги билан ажралиб туради ва айнан шу жиҳати туфайли томошабинлар эътиборини тортади. 

Жаҳонгир Позилжонов ўз йўналишида янги клипни тақдим этди

Бу сафар ҳам худди шундай, яна бир хазиломуз клип. "Онажоним ёздим хат" қўшиғига мос тарздаги сюжетга эга видео клипмейкер Жонрид Сагдиев томонидан суратга олинган. 

Жаҳонгир Позилжонов ўз йўналишида янги клипни тақдим этди

 

Клипда эса "Қувноқлар ва зукколар" танлови иштирокчилари, қолаверса, бир неча фильмлар орқали актёрлик қобилиятини намоён этган иштирокчиларни ҳам кўришингиз мумкин. Уларнинг маҳорати эса бу сафар ҳам сизга яхши кайфият улашади. 

Жаҳонгир Позилжонов ўз йўналишида янги клипни тақдим этди

 

Клип шунингдек, ёш болалар учун фойдали бўлиши мумкин. Сабаби Жаҳонгир Позилжонов ва унинг дўстлари видео давомида жисмоний тарбия билан шуғулланиш борасида мастер-клас ўташади. Қандай дейсизми? Бу саволга видеони томоша қилган ҳолда жавоб топишингиз мумкин. 

Жаҳонгир Позилжонов ўз йўналишида янги клипни тақдим этди

Шу ўринда, Жаҳонгир Позилжоновнинг актёрлик қобилиятини ҳам алоҳида эътироф этиш зарур. Хулоса ўрнида айтганда, клипни томоша қилишни тавсия этамиз! 

Жаҳонгир Позилжонов ўз йўналишида янги клипни тақдим этди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol