Беном гуруҳи “Чунки бу биз” трилогиясининг биринчи қисмини тақдим қилди

Сана: 01.02.2018 4415 қайноқ

Беном гуруҳи “Чунки бу биз” трилогиясининг биринчи қисмини тақдим қилди

Россия Федерацияси бўйлаб гастрол сафарига йўл олган Сарвар ва Комил мухлисларини навбатдаги совғаси билан хушнуд қилди. Аввалги янгиликларимизда айтиб ўтганимиздек, улар анъаналарига содиқ қолган ҳолда янги “Чунки бу биз” номли  трилогияга қўл уришди. 1 февраль куни эса ушбу трилогиянинг биринчи қисми учун ёзилган таронанинг премьераси бўлиб ўтди. “Эсламадинг” деб номланган мазкур қўшиқ учун клип ҳам суратга олинган. Видеоклип намойиши эса февраль ойининг ўртасида намойиш этилиши режалаштирилган.

Қўшиқ муаллифлари Сарвар ва Комил. Мусиқий асар премьера лойиҳаларининг ўзидаёқ тингловчилар қалбини забт этди. Қисқа фурсатда эса xит ва энг талабгор тароналар қаторида бўлишига шубҳамиз йўқ.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol