МУНИСА РИЗАЕВА ИККИТА ҚЎШИҚ ҲОЗИРЛАМОҚДА

Сана: 09.06.2014 3727 қайноқ

Ҳар доим шўх тароналари билан мухлисларининг қалбини забт этиб келаётган истеъдодли ва соҳибжамол хонанда Муниса Ризаева айни кунларда иккита қўшиқ ҳозирлаётганидан хабар топдик. 

Бири шўх, иккинчиси эса сокин йўналишда ижро этилган қўшиқлар тез фурсат ичида биринчилардан бўлиб сайтимизда премьера қилинади. Сокин таронанинг сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировкани эса Ботир Алиев тайёрламоқда. Яқин кунлар ичида премьера қилиниши кутилаётган маҳзун йўналишдаги қўшиқнинг мавзуси, албатта, МУҲАББАТ... Унинг номи эса ҳозирча сир тутилмоқда. 

МУНИСА РИЗАЕВА ИККИТА ҚЎШИҚ ҲОЗИРЛАМОҚДА

Иккинчи шўх тарона Жасур Бадалбоев ҳамкорлигида ҳозирланмоқда. Айтиб ўтиш кераки, Муниса Ризаева ижро этган тароналарнинг деярли барчаси хит бўлиб, кўплаб шов-шувларга сабаб бўлади. Навбатдаги тарона ҳам қайноқ ёз фаслида тингловчилар учун кўтаринки кайфият бахш этиши аниқ. Демак, тез кунларда иккинчи янги таронадан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. Кутинг ва кузатинг...

МУНИСА РИЗАЕВА ИККИТА ҚЎШИҚ ҲОЗИРЛАМОҚДА

 МУНИСА РИЗАЕВА ИККИТА ҚЎШИҚ ҲОЗИРЛАМОҚДА

 МУНИСА РИЗАЕВА ИККИТА ҚЎШИҚ ҲОЗИРЛАМОҚДА

 МУНИСА РИЗАЕВА ИККИТА ҚЎШИҚ ҲОЗИРЛАМОҚДА

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol