Doni катта ва кутилмаган лойиҳалар билан Тошкентда!

Сана: 30.01.2018 4116 қайноқ

Doni катта ва кутилмаган лойиҳалар билан Тошкентда!

Сиз билган машхур Black Star аъзоси Doni юртимизда бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятида. 31 январь куни унинг ана шу лойиҳаларидан бири "Топор" барбершопи пойтахтимизда ўз фаолиятини бошлайди. Шу муносабат билан Doni Тошкентга ташриф буюрмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 31 январь куни соат 10:00 да Ўзбегим Таронаси радиосида Doni билан жонли суҳбат бўлиб ўтади. Ушбу суҳбатдан фақатгина Fm 101.00 орқали баҳраманд бўласиз.
Шу билан бирга Doni ва унинг ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильм борасидаги саволларингизга ҳам жавоб оласиз. Маълумки, Doni ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинган. У бу фильм орқали ўзининг қийин, бироқ жуда қизиқарли тақдири ҳақида сўзлаб беришни лозим топди. Фильм воқеалари катта орзу билан яшовчи оддий оиладан бўлган йигитнинг умуман ўйламаган тақдири ҳақидаги ҳикоясидан иборат. Doni ўз йўлини Москвадаги қурилиш майдончасидан бошлади. 7 йилдан сўнг Олимпия саҳнасида пайдо бўлди. Doni ҳеч кимга ўхшамайди. Унинг орзулари ҳам бошқача.

Фильмнинг бир қисми Фарғонада суратга олинган. Тасвирга олиш ишлари Исраил Исмаилов томонидан амалга оширилган.

Картина ва унинг қаҳрамони ҳақида кўп гапириш мумкин. Аммо ўзингиз томоша қилиб, бу тарихдан баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol