ИЗЗАТИЛЛА ИБРАГИМОВ БАРЧА ҚЎШИҚЛАРИНИ ҚАЙТА КУЙЛАЯПТИ

Сана: 08.06.2014 1418

Яқиндагина "Дўстларим" номли янги таронасини мухлислари эътиборига ҳавола этган афсонавий “Хўжа” гуруҳининг яккахон хонандаси Иззатилла Ибрагимов мухлисларининг талаблари билан аввалги тароналарини қайтадан куйламоқда. 

 

Нега дея қизиқяпсизми? Хонанданинг маълум қилишича, айни пайтда барча мухлислари ундан илгариги эски қўшиқларини куйлашни илтимос қилишаётган экан. Шу мақсадда, хонанда ёппасига барча аввалги тароналарини бирин-кетин қайта куйлашга тушган. Демак, қўшиқ янгича версия, яъни Remix вариантда тайёрланмоқда. Яқиндагина худди мана шундай тароналардан бири бўлган “Кимсиз” қўшиғининг Remix варианти премьера қилинган эди. 

ИЗЗАТИЛЛА ИБРАГИМОВ БАРЧА ҚЎШИҚЛАРИНИ ҚАЙТА КУЙЛАЯПТИ

Тез кунларда эса “Майли” таронасини ҳам янгича ритмда тинглашингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Майли” таронасининг мусиқаси ва сўзи Шаҳнозга тегишли. Унинг янгича вариантдаги аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев тайёрлаган. Дарвоқе, барчанинг юрак тўридан жой олган сокин тарона “Муҳаббатимсан”нинг ҳам янгича варианти ҳозирланмоқда. 

ИЗЗАТИЛЛА ИБРАГИМОВ БАРЧА ҚЎШИҚЛАРИНИ ҚАЙТА КУЙЛАЯПТИ

Хуллас, хонанда деярли барча қўшиқларини Remix вариантда қайта куйлаяпти. Биз эса яқин кунлар ичида мазкур янгиликлардан бирма-бир баҳраманд этиб борамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol