Зиёданинг бахти

Сана: 26.01.2018 4966

Зиёданинг бахти

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда кутилмаган янгиликлар кетма-кетлиги билан мухлисларини хушнуд этмоқда. Яқин кунларда янги видеоклипларини тақдим этиш арафасида бўлган хонанда бугун янги қўшиғини намойиш қилди. "Сен бахтим" номли номли бу қўшиқ юртимиздаги етакчи радиотўлқинлар орқали жаранг сочди. Шаҳбоз Носиржонов сўзи ва мусиқаси билан ёзилган бу композицияга Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий безак берилган. Зиёданинг мазкур таронаси мухлислар орасида омсалашиб, талабгор қўшиқлар қаторидан жой олишига ишонамиз. Шу билан бирга хонанда бу қўшиқ ўз тингловчиларини топса, видеоклип суратга олишни режалаштирган. Қолаверса, клип ҳақида таклифларни ҳам қабул қилишини маълум қилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol