ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ НИҲОЯТ ИЛК КОНЦЕРТ ДАСТУРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Сана: 09.06.2014 1612 қайноқ

Айни кунларда серғайрат ижод қилаётган Достон Убайдуллаев мухлислари учун катта янгиликка ҳозирланмоқда. Яъни неча йиллардан буён интиқлик билан кутилаётган илк концерт дастурига…

Хонанданинг таъкидлашича, илк маротаба муҳташам "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган яккахон концерт дастурига ҳозирданоқ қизғин тайёргарлик бошлаб юборилган. Айтиб ўтиш керакки, Достон Убайдуллаевнинг мазкур концерт дастурини минглаб мухлислар интизорлик билан кутишмоқда. Шов-шувларга сабаб бўлиши кутилаётган концерт дастури олтин куз фаслида тақдим этилади.

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ НИҲОЯТ ИЛК КОНЦЕРТ ДАСТУРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Айнан қайси ойда бўлиши эса номаълум. Бироқ хонанда икки кун давом этувчи концерт дастурини октябрь ойида мўлжаллаётган экан. 

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ НИҲОЯТ ИЛК КОНЦЕРТ ДАСТУРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Дарвоқе, яқиндагина премьера қилинган “Сенга шайдоман” номли сокин таронага ҳам клип суратга олиш режалаштирилмоқда. Клипмейкерлар борасида хонанданинг боши қотган. Ҳозирча икки номзод Жасур Шаметов ёки Ёдгор Носировнинг бири билан янги ғоя устида ишлаш ниятида. Демак, яқин кунлар ичида Достон Убайдуллаевдан янги клипни ҳам томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Унда бизни кузатишда давом этинг. 

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ НИҲОЯТ ИЛК КОНЦЕРТ ДАСТУРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol