ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Сана: 15.01.2018 4065

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Аслида қўлига қурол тутган, ҳарбий либос кийган ҳар қандай инсон ҳам асл ҳарбий бўлавермайди. Бу мезон унинг қалбидаги ватанпарварлиги, юртга садоқати биланбелгиланади. Шукурки, ҳам маънан, ҳам жисмонан комил, мустаҳкам армияга она халқимиз ўзини ишониб топширган. Ана шундай мард ва жасур ҳарбийлар иштирокида куни кеча “Туркистон” ва “Истиқлол” санъат саройларида концерт дастурлари намойиш этилди.
Маданият вазирлиги, Қуролли кучлар академияси ва Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими намойиши билан бошланди. Халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Зулайҳо Бойхонова каби хонандаларнинг куй-қўшиқлари томошабинлар кўнглига завқ бахш этди. Авваллари йигитлар ҳарбий хизматдан қолиш пайида бўлишган, ҳозир эса аксинча, боришга ҳаракат қилишади, чунки хизматни ўз юрти учун адо этишади, дея гап бошлаган сўз устаси Аваз Охун ва Шукрулло Исроиловлар ўз ҳазил-мутойибалари билан ҳарбийлар чеҳрасига табассум ҳадя этган бўлса, Ботир Қодиров, Абдурашид Йўлдошев, Мавлуда Асалхўжаева, Феруза Жуманиёзова, Шуҳрат Воҳидов, Рашид Холиқов, Равшан Намозов, Шохруххон, Улуғбек Раҳматуллаев, Райхон, Шаҳзода, Муниса Ризаева, Тоҳир Содиқов каби хонандалар, “Дурдона”, “Мароқанд”, “Санъат”, “Божалар”, Фарход ва Ширин дуэти, “Шарқ” каби ижодий гуруҳлар ижроси томошабинларга маданий ҳордиқ улашди. Айниқса, халқ артисти Шерали Жўраев ҳамда хонандалар Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар ижросидаги қўшиқлар ҳарбийларга манзур бўлиб, кўнгилларни мунаввар этди.

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol