Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган клип премьераси "Дема дема"

Сана: 12.01.2018 1381 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган клип премьераси "Дема дема"

Санъатимизнинг ёрқин юлдузи Нилуфар Усмонова яқиндагина "Дема дема" қўшиғини омма эътиборига ҳавола қилган эди. Қисқа фурсат ичида ўз тингловчиларини топиб, мухлисларга юқори кайфият улашган таронага видеоклип ҳам тасвирга туширилган эди. Бугун ушбу видео асар халқимиз ҳукмига ҳавола этилди. Интиқлик билан кутилган клип, кутганингизга арзийдиган, кайфиятингизни янада кўтарадиган, энг асосийси барчага бирдек ёқадиган ижод маҳсули десак янглишмаймиз. Клипнинг ғояси, қаҳрамонлари ҳам томошабинлар диққатини ўзига тортади. Совчиликка, куёв танлашга чиққан амма ва жияннинг саргузаштлари тасвирланган мазкур видео асарда хонанда Умидахон, халқимиз севган актриса Муяссар Бердиқулова, шунингдек, Отабек Мирзахолов, Маъмур Ҳолмедов, Ҳусан Мақсудов, Баҳтиёр Турғунов ва бошқалар иштирок этишган.
Эслатиб ўтамиз, клип режиссёри Сарвар Исаев, тасвирчи Рустам Муродов, қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Шаҳбоз ва Наврузга тегишли, аранжировкаси эса Жамшид Абдуназаров томонидан ишланган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol