Лола концерт дастурининг видеодиски тайёр

Сана: 06.06.2014 3355 қайноқ

Январь ойида мухлислари учун узоқ кутилган "Кел" номли таронасини тақдим этган Лола ниҳоят мазкур концерт дастурининг DVD диски тайёр бўлганлигини маълум қилди. 

Концерт дастури ўтказилгач, видеотасмаларга муҳрланган тасвирлар узоқ вақт давомида монтаж қилинди ва мухлисларга тақдим этиш учун тайёр бўлди. Мухлислар ҳақиқий концерт нафасини ҳис қилишлари шунингдек, юқори сифатда етказилиши учун бир гуруҳ ижодкорлар меҳнат қилишди.

DVD диск одатдаги дисклар каби муқовага эмас, балки ўзгача тарзда қопланганлигини ҳам эътироф этиш зарур. Креатив ва профессионал гуруҳ билан фаолият олиб борувчи Лола бу сафар ҳам концерт видеодискини тақдим этишга ўзгача ёндашди. Эндиликда сиз ҳам сифатли ва лицензияга эга махсус  DVD дискларни шаҳримиз дўконларидан топишингиз ва концерт дастуридан баҳраманд бўлишингиз мумкин.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol