Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Сана: 29.12.2017 232

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Таниқли Испаниялик хонанда Энрике Иглесиасни танимаган, билмаган, қўшиқларини эшитмаган инсон топилмаса керак. Ана шундай дунё тан олган хонанда янги йил арафасида юртимизга ташриф буюрди.
28 декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида Энрике Иглесиаснинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Янги йилга энг муносиб совға бўлган шов-шувли дастурда унинг ашаддий мухлислари, ўзбек санъатининг юлдузлари, актёрлар, актрисалар, хонандалар, имконияти чекланганлар, ўз соҳасида ютуққа эришган, ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган ёшлар иштирок этишди. Ўта позитив ва юқори савиядаги бундай концерт ҳали бўлмаган десак асло янглишмаймиз. Энрике Иглесиас концертнинг барча меҳмонларини жонли ижро, жонли мусиқа, рақслари, самимийлиги, мухлислар кўнглини бирдек забт этиши, ҳеч кимни эътибордан четта қолдирмаслиги, юқори энергияси, ўта ҳаракатчанлиги ва позитивлиги билан лол қолдирди ҳамда завқлантирди. Шу куни барча концертга ташриф буюрганлар яйраб, мириқиб, ҳақиқий ҳордиқ чиқаришди. Концерт узоқ давом этмаган бўлса-да, қисқа, бироқ шов-шувли, унутилмас, энг муҳими ўта самимий, завқли дастур бўлганлиги билан эсда қоларли бўлди ҳамда мухлисларда катта таассурот қолдирди.

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Тошкентда Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol