Райҳон “Томчи” таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Сана: 26.12.2017 2617

Райҳон “Томчи” таронаси учун видеоклип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон янги йил арафаси бўлишига қарамай, қизғин ижод билан банд. У февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўриш ва байрам тадбирларига иштирок этиш билан бирга янги қўшиқ ва клиплар яратишга ҳам улгурмоқда. Унинг навбатдаги “Томчи” қўшиғи учун яратилаётган видеоклип ҳам шулар жумласидандир. Клип сюжет ва трекдан иборат. Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга туширилаётган видео асарда бош ролларни таниқли актёрлар  Алишер Узоқов ва Муқаддас Саъдуллаева ижро қилмоқда. Шунингдек, клипда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева ва дебютант актёр — Шаҳзод Султоновларни ҳам кўришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol