Нилуфар Усмоновадан янги хит -"Дема дема"

Сана: 21.12.2017 2310 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан янги хит -"Дема дема"

Халқимизнинг севимли хонандаси Нилуфар Усмонова мухлислари эътиборига ижодий янгиликларини тақдим этишда давом этади. Шу кунларда тиним билмай, қизғин ижод билан банд бўлган хонанда, янги композицияларидан бирини халқимиз хукмига ҳавола қилди. Қўшиқ "Дема дема" номли шўх тарона бўлиб, байрам олди тақдим этилган муносиб совғалардан бири десак янглишмаймиз. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали аъло даражада кутиб олинган бу тарона учун видеоклип суратга олингани ҳақида хабар берган эдик. Яқин кунларда ойнайи жаҳон орқали намойиш этиладиган видео асардан сўнг қўшиқ янада мухлислар қалбидан муносиб жой эгаллайди деб умид қиламиз.
"Дема дема" шўх ва рақсбоп қўшиқ бўлганлиги учун, барчага байрамона кайфият улашишига ишонамиз.
Композиция муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Шахбоз ҳамда Наврузга тегишли. Мусиқий сайқалчи эса Жамшид Абдуназаров.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol