"Мавсум хитлари" тақдимот маросимининг биринчидан кунида кимлар тақдирланди?

Сана: 20.12.2017 2830

"Мавсум хитлари" тақдимот маросимининг биринчидан кунида кимлар тақдирланди?

20 декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида "Мавсум хитлари" тақдимот маросимининг биринчи бўлиб ўтди. Ўтган мавсум бўйича халқимиз орасида оммалашган қўшиқлар "Истиқлол" саҳнасида томошабинларга армуғон қилинди. Икки кунга мўлжалланган дастурнинг биринчи кунида санъат вакилларининг бир қисми тақдирланди. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев "Атиргулим", серқирра ижодкор Жаҳонгир Позилжонов "Гули", Джей Пилигрим "Унутмасанг бас", Зиёда "Жим", Муниса Ризаева "Аламим бор", Райҳон ва Шаҳриёр "Сўрама", Сардор Раҳимхон ва Шоҳзамон "Нархи қанча меҳрнинг айтинг", Зоҳиршоҳ Жўраев "Яхши қўриб қолдимда" тароналари учун, шунингдек Алишер Файз, Жаноб Расул Mikky ҳам хит оммалашган қўшиқлари учун тақдирландилар. Яна бир қатор хонандалар концертнинг иккинчи кунида тақдирланиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol