Умидахондан интиқиб кутилган премьера

Сана: 20.12.2017 179

Истеъдодли хонанда Умидахон "Ана энди" деб номланган янги қўшиғини омма эътиборига ҳавола қилди. Узоқ кутилган бу тарона илк жарангидаёқ ижобий фикрлар билан қарши олинди. Репертуаридан янгилик сифатида жой олган бу қўшиқ ҳар томонлама тингловчилар қалбини забт эта олди. Қисқа фурсат ичида ёшларнинг энг севимли қўшиғи бўлиб, талабгор тароналар қаторидан жой олишига шубҳамиз йўқ. Композиция Уммон гуруҳи солисти Зоҳид билан бирга ҳамкорликда яратилган. Қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олинган бўлиб, яқин кунларда намойиш этилиши режалаштирилган. Клипда бош ролни Умидахон ва Зоҳид ижро қилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol