Нодирбек Ниёзовдан янги қўшиқ премьераси

Сана: 17.12.2017 2887

Нодирбек Ниёзовдан янги қўшиқ премьераси

Истеъдодли хонанда Нодирбек Ниёзов, бир нечта қўшиқлари билан халқимизга таниш. У сўнгги ижод намуналаридан бирини омма эътиборига ҳавола этди. "Юртим жамоли" деб номланган композиция ватанимиз шарафига бағишлаб куйланган. Аслида она диёримизни таърифлашга тил ожиз. Шундай бўлсада ижод аҳли ўз қўшиқларида юртимизни тараннум этиб, диёримизга бўлган муҳаббатларини баён этадилар. Ватанимиз ҳақида куйланган ҳар бир мусиқий асарда шукроналик, муҳаббат, ғурур туйғуси бевосита акс этади. Нодирбек Ниёзовнинг қўшиғида ҳам ана шундай туйғулар мужассамдир.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Фурқат Маматқулов қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Ойбек Расуловга тегишли.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol