“Мақом кечаси” концерт дастури бўлиб ўтди

Сана: 13.12.2017 2498

“Мақом кечаси” концерт дастури бўлиб ўтди

Миллий мақом санъати асрлар давомида халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлиб келган ҳамда ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. Мақом санъати нафақат юртимизда балки бутун дунё миқёсида шуҳрат қозонган.
Мақом йўналишлари турли даврларда етук олимлар томонидан қайта ёзилган. Юртимизда мақом санъатини янада ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси тасарруфида Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида ансамблнинг “Мақом кечаси” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда ансамбл жамоаси ҳамда эл суйган санъат усталари – Ғуломжон Ёқубов, Фарруҳ Зокиров, Шерали Жўраев ва Зулайҳо Бойхоновалар иштирок этишди.

“Мақом кечаси” концерт дастури бўлиб ўтди

“Мақом кечаси” концерт дастури бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol