Шаҳло Аҳмедова ваъда қилган клип премьераси яқин

Сана: 11.12.2017 206

Шаҳло Аҳмедова  ваъда  қилган клип премьераси яқин

Аввалроқ истеъдодли хонанда Шаҳло Аҳмедова "Қани" таронаси учун видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Муҳаммадали Искандаров рeжиссёрлигида тасвирга туширилган видео асар тайёр бўлди ва тез кунда оммага намойиш этилади. Бу клипда хонанда Руслан Чагаев билан биргаликда бош ролни ижро қилган. Сюжетдан иборат бўлган ушбу ижод маҳсули Шаҳло Аҳмедованинг бошқа клипларидан буткул фарқ қилади. Хонанда клипи мухлисларига манзур келишига катта умид боғлаган. Яқин кунларда видеоклипни томоша қилиб албатта ўзингиз баҳо берасиз.
Эслатиб ўтамиз, тарона Бобур Умаров билан ҳамкорликда ёзилган. Режиссёр Муҳаммадали Искандаров. Тасвирчи Рустам Муродов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol