Навбатдаги "Мавсум хитлари" тақдимот маросимига оз қолди

Сана: 11.12.2017 218

Навбатдаги "Мавсум хитлари" тақдимот маросимига оз қолди

Маълумки,  ҳар мавсум якунланган сўнг, янги мавсум бошида "Истиқлол" санъат саройида "Мавсум хитлари" тақдимот маросими ўтказилади. Ҳар фаслда одатга айланиб улгурган ушбу концертни мухлислар интизорлик билан кутишади. Мана куз фасли билан хайрлашиб, қишни кутиб олганимизга ҳам бир неча кунлар бўлди.  Мазкур мавсумнинг энг хит тароналарини аниқлаш ва хонандаларни тақдирлаш учун навбатдаги "Мавсум хитлари" тақдимот маросими 20, 21-декабрь кунлари  "Истиқлол" санъат саройида ўтказилади. Энг муносиблар тақдирланадиган ушбу дастур ҳар доимгидек кутилмаган туҳфаларга бой бўлишига шубҳамиз йўқ. Кутинг ва кузатинг. Албатта дастурга ташриф буюриб, барчасига ўзингиз гувоҳи бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol