Шоҳруҳхондан бесабрлик билан кутилаётган туҳфалар

Сана: 04.12.2017 280

Шоҳруҳхондан бесабрлик билан кутилаётган туҳфалар

Эстрадамиз юлдузи Шоҳруҳхон  бир нечта клиплар, янги қўшиқлар тайёрлаб қўйгани сир эмас. Хонанданинг мухлислари  айни кунларда "Аямай" клипини интизорлик билан кутаётгани маълум. Тақдим этилган клип трейлеридан сўнг, унга бўлган қизиқиш янада ортди. Шунингдек, романтик тароналаридан бири "Маликам" учун суратга олинган клип ҳам экранларга чиқиш арафасида. Қизиқ Шоҳруҳхон бу клипларни қачон ва қай бирини биринчи оммага намойиш этар экан? Бу савол албатта яқин кунларда ўз жавобини топади деб ўйлаймиз. Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳхон янги лойиҳалардан ташқари февраль ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда. "Ёнингдаман" номли дастур орқали у  4 кун мобайнида  мухлисларини ҳароратли ва романтик қўшиқлари билан хушнуд этишга астойдил бел боғлаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol