Манзура "Тавбалар қилдим"

Сана: 04.12.2017 229

Манзура "Тавбалар қилдим"

 

Яқиндагина "Она" номли қўшиғига видеоклип суратга олдирган хонанда Манзуранинг яна бир янги қўшиғи учун клип тасвирга туширилди. У "Тавбалар қилдим" номли ушбу композиция учун яратилаётган клипнинг суратга тушириш ишлари Москвада бўлиб ўтди. Дилмурод Каримов режиссёрлигидаги видео асарнинг тасвирчиси Ёдгор Носиров. Манзура съёмка жараёнлари давомида мухлисларига қўшиқ ва клип ҳақида маълумотлар бериб борди. Москвадаги қулайликлар унга жуда ҳам манзур бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Яқин кунларда премьераси кутилаётган бу ижод маҳсули Манзуранинг мухлислари учун янги йилга муносиб совға бўлса ажаб эмас.

Манзура "Тавбалар қилдим"

Манзура "Тавбалар қилдим"

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol