ОЙБЕК ВА НИГОРАДАН ЯНА БИР ТУҲФА

Сана: 03.06.2014 3419

Айни пайтда яна аввалгидек ёшлар орасида мухлислар аудиториясини кенгайтириш учун кетма-кет равишда ижод қилаётган Ойбек ва Нигора яна бир янги таронасини тақдим этди. 

“Ёнма-ён” деб номланган қўшиқ матни ва мусиқаси хонанда Ойбек Алимовнинг ижодига тегишли. Аранжировкаси эса Жасур Жавҳарназаровга. Кўтаринки кайфият бахш этувчи қўшиқ 3 июнь куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида жаранг сочди. Қўшиқни тинглаган кўплаб мухлислар дарҳол жонли эфирга сим қоқиб илиқ тилакларини билдиришди. 

ОЙБЕК ВА НИГОРАДАН ЯНА БИР ТУҲФА

Айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда Ойбек ва Нигора тоомнидан яратилаётган янги ижод намуналари ҳит даражасига кўтарилмоқда. Мазкур янги тарона ҳам сизларнинг мусиқий тўпламингиздан жой олиши аниқ. Негаки, таронада ширали овоз соҳиби Нигоранинг маҳоратли ижроси ва Ойбекнинг самимийлиги устун.

ОЙБЕК ВА НИГОРАДАН ЯНА БИР ТУҲФА

 Марҳамат сиз ҳам сайтимизда премьера қилинган қўшиқни тинглаб муносиб баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol