Нилуфар Усмонова мухлисларига видеомурожаат йўллади

Сана: 21.11.2017 2449

Нилуфар Усмонова мухлисларига видеомурожаат йўллади

 Соҳировоз ва жозибали хонанда Нилуфар Усмонова шу кунларда мухлислари учун жуда кўп совғалар тайёрлашга улгурди. Улардан бири "Дема дема" деб номланган қўшиқ бўлиб, шўх йўналишда куйланган. Хонанданинг берган маълумотларига кўра, ушбу мусиқий асар Шаҳбоз ва Наврўз билан ҳамкорликда ёзилган. Таронага Жамшид Абдуназаров томонидан мусиқий сайқал берилган. Аллақачон мазкур қўшиққа видеоклип суратга олиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Шу кунларда тасвирга тушириш ишлари бошлаб юборилади. Клипга хонанда ҳар доимги ҳамкори Сарвар Исаев режиссёрлик қилишини ҳам маълум қилди. Тасвирчи Рустам Муродов. Унда бош ролни Умидахон этиши кутилмоқда.
Нилуфар Усмонова мазкур ижодий янгиликни биз билан бўлишар экан,экан фурсатдан фойдаланиб, мухлисларига видеомурожаат ҳам йўллади. Унда шу кунларда хонанданинг ташқи кўриниши, яъни қомати билан боғлиқ бўлган соҳта рекламага аниқлик киритган. Видеомурожаатда хонанда ҳеч қандай дори-дармонларни истеъмол қилмаганлиги, реклама ва ундаги дори воситаларидан хабари йўқлиги ҳамда оздиришга ҳеч қандай ёрдам бермаслиги ҳақида гапирган. Шунингдек, нафсни тийиш, диэта ва спорт озишда ёрдам беришини айтиб ўтган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol