Отабек Муталхўжаевдан ёқимли янгиликлар

Сана: 21.11.2017 261

Отабек Муталхўжаевдан ёқимли янгиликлар

"Ниҳол"мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев янги фотосессиясини такдим этди. Куз-қиш мавсумига бағишланган мазкур фотосессияда Отабек шу мавсумга мос имиджда гавдаланади. Фотосессияга тайёргарлик жараёнида хонанда профессионал стилист ва имиджмейкерлар билан ишлади. Шу билан бирга Отабек Муталхўжаев янги йил байрамига бағишланган  фильмга ҳам таклиф этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой мусикий комедияда Отабек бош роллардан бирини ижро этади. Шунингдек тез кунда хонанданинг "Келмадинг" таронасига ишланган клип мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Раққоса ва актриса Паризоданинг драматик иктидори мазкур клипда намоён бўлган. Қолаверса, "Келмадинг" қўшиғини тожик тилидаги тури "Нозанинам" ҳам тингловчилар эътиборига тақдим этилди. Шундай экан, ҳар икки қўшиқнинг клипини кутиб қолинг. Видео асар ҳам қўшиқ каби мухлисларга манзур келади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol