Зиёдадан кескин ўзгариш

Сана: 02.06.2014 4839 қайноқ

Эстрадамизнинг самимий ва камтар вакилаларидан бири Зиёда кўз ўнгимизда бу сафар шаддод хонанда сифатида намоён бўлди. 

Яқинда 3 кунлик Наманган гастролидан қайтган Зиёда чарчоқларидан халос бўлмай туриб дарҳол янги ижод намунасини тақдим этишга киришди. Бугун унинг “Ассалому алейкум” деб номланган қўшиғига видеоклип суратга олинди. Таниқли ва маҳоратли клипмейкер, қолаверса, актёр Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида тайёрланаётган клип сюжет ҳамда трек йўналишида бўлиб, жуда ҳам қизиқарли тарзда намоён бўлиши ваъда қилинди. 

Зиёдадан кескин ўзгариш

Зиёданинг кўриниши эса умуман кутилмаган бўлиб, хонанда бу кўриниш ўзи учун ҳам ноодатий эканлигини билдириб ўтди. Суратлардан кўриб турганингиздек, Зиёданинг характери ва дидига мос бўлмаган кўриниш...

Зиёдадан кескин ўзгариш

 Зиёдадан кескин ўзгариш

Демак, видео ўзгача тарзда бўлиши аниқ. Клипда Наримон Султонхўжаевнинг ўзи ҳам иштирок этди. Ҳозирча сюжет ва клип ғояси ҳақида тўлиқ тафсилот бера олмаймиз. Сабаби тез кунларда тайёр бўлиши кутилаётган видеони томоша қилиб, ижодкорлар меҳнатига баҳо беришингиз мумкин бўлади. 

Зиёдадан кескин ўзгариш

 Зиёдадан кескин ўзгариш

 Зиёдадан кескин ўзгариш

 Зиёдадан кескин ўзгариш

 

  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol