Муниса Ризаеванинг "Ижодий кеча"сига саноқли кунлар қолди

Сана: 17.11.2017 2665

Муниса Ризаеванинг "Ижодий кеча"сига саноқли кунлар қолди

Санъатимизнинг олов хонандаси, эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева ноябрь ойида яккахон концерт дастурини тақдим этиши ҳақида маълум қилган эдик.   Аслида уч кун мобайнида "Истиқлол"  саҳнасида ўзининг ижодий кечасини ўтказишни режалаштирган хонанданинг концерт дастурига саноқли кунлар қолди. Ҳозирда Муниса Ризаева, мазкур  дастурга катта тайёргарлик олиб бормоқда.  Жонли ижрода ўз устида ишлаш дейсизми, раққосалар билан рақс машқлари дейсизми, хуллас у тиним билмай тайёргарлик кўрмоқда.  Концертга ташриф буюрганлар хонанданинг  икки йиллик ижодий изланиши самараси ва янгиликларига  гувоҳ бўлишлари тайин. Дастурда энг сара хитлар, хорижий тилларда куйланган жахон қўшиқлари ва албатта янги тароналар фақатгина жонли ижрода тақдим қилинади. Ўз мухлисларини соғинган Муниса яна бир бор ўз мухлисларини концерт дастурига чорлаб қолади. Биз эса унга омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol