“ЗАМОН” ГУРУҲИДАН НОЗИК ТУЙҒУЛАР ТУТАШГАН ИЗТИРОБЛИ ВИДЕОКЛИП

Сана: 02.06.2014 3564

Инсон муҳаббатдан азият чеккан кезларида қалби ёрини қўмсасада руҳи ва жисми танҳоликда ўртанади. Айни шу айрилиқ ва азоб тараннум этилган “Замон” гуруҳининг “Фироқ” номли таронасига клип суратга олинди. 

Айни дамда эса сайтимизда премьера қилинмоқда. Режиссёр Дилмурод Агзамов томонидан суратга олинган клип воқеалари сюжет йўналишида тасвирга олинган. Ундаги кўплаб кадрлар инсон қалбининг нозик торларини чертиб, бир зумгада хаёлот дунёсига сайр қилдиради. Ҳамда ўша ўтмишдаги изтиробли муҳаббат, илк севги ва унинг ҳароратли изҳори... Сўнг эса орадаги тушуниб бўлмас деворлар, енгиб ўтиб бўлмайдиган тўсиқлар ва айрилиқ... Бу ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

 “ЗАМОН” ГУРУҲИДАН НОЗИК ТУЙҒУЛАР ТУТАШГАН ИЗТИРОБЛИ ВИДЕОКЛИП

 Айни мана шундай муҳаббатнинг нозик қирралари намойиш этилган видеоклипни биринчилар қаторида сайтимизда томоша қилинг. Дарвоқе, “Замон” гуруҳи “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Сенинг танловинг” лойиҳасида ҳам иштирок этиб ғолиб бўлган.

Марҳамат “Замон” гуруҳидан “Фироқ” видеоклипининг премьерасини қарши олинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol