Санжар Ҳаликовдан ваъда қилинган клип премьераси

Сана: 13.11.2017 2844 қайноқ

Санжар Ҳаликовдан ваъда қилинган клип премьераси

Истеъдодли хонанда Санжар Ҳаликов бир неча кун олдин "Лолалар" қўшиғини тақдим қилган эди. Маълумки, улар мазкур қўшиқ учун видеоклип ҳам тасвирга олдиришган. Маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида суратга олинган клип ваъда қилинганидек, томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Трек ва сюжетдан иборат бўлган ушбу клипда актёрлар ансамблига алоҳида эътибор берилган. Унда бош ролларни Адиз Ражабов, Шаҳзода Матчонова, Яйра Абдуллаева, Фурқат Файзиев, Жавоҳир Зокиров ижро қилган. Қўшиқ қисқа фурсатда тингловчилар қалбини забт этишга улгурди. Клип намойишидан сўнг эса, янада оммалашиши тайин. Минг бор гапиргандан кўра, бир бор кўрган афзалроқ деганларидек, телеэкранлар ва интернет тармоқлари орқали томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol