Райҳон тез кунда "Томчи" таронасини тақдим қилади

Сана: 08.11.2017 2437

Райҳон тез кунда "Томчи" таронасини тақдим қилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. Янги ғоялар, қўшиқлар устида ишламоқда. Яқин кунларда халқимиз ҳукмига ҳавола этиладиган "Томчи" таронаси ҳам шулар жумласидандир. Райҳонга бу қўшиқ жуда ҳам манзур бўлган ва мухлисларига ҳам мақул келишидан умидвор. Композицияни Жасур Бадалбоев ва унинг жамоаси билан бирга яратган.  Композитор Жасур Бадалбоевнинг маълумотларига қараганда, улар концерт учун Райҳон билан бирга 6 та янги қўшиқ ёзиб тугатишган. Ушбу  қўшиқлар бирин кетин премьера қилиниши кўзда тутилган. Композициялар Жасур Бадалбоев, Шахбоз Носиржонов, Зуҳриддин Мелиев, Феруз Абдуллаев ва Ҳамдам Собиров билан ҳамкорликда яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol