Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

Сана: 04.11.2017 231

 

Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

Хонанда Баҳром Назаровнинг «Хато қилдим» деб номланган оҳанраболи таронаси ҳақида маълумот берган эдик. Хонанда мазкур таронасига видео кетма-кетлик суратга олдирди.

Мазкур видео клипнинг суратга олиш жараёнларига ўн кундан ортиқ вақт давомида тайёргарлик кўрилди. Суратга олиш ишлари Тошкент вилояти Паркент туманида бўлиб ўтди. Клип ғояси хонанданинг продюсери Ёқубжон Остоновга ҳамда режиссор Суннат Номозовга тегишлидир.

Мазкур видео клипнинг асосий эпизоди ердан тахминан 50 метрча баландликда суратга олинган.

Оператор Ҳожиев Ҳожиакбар, пардозчи Саидазизова Шероза, видео клип ШБ студио билан ҳамкорликда суратга олинган. Видео клип хонанда Баҳром Назаровнинг «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган учинчи яккахон концерт дастури арафасида премьера қилиниши мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз хонанда 14,15,16 ноябрь кунлари ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим қилади. 6 ноябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида хонанданинг концерт олди матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

Хонанда Баҳром Назаров ердан 50 метрча баландликда клип суратга олдирди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol