Нилуфар Усмоновадан янги тарона премьераси

Сана: 02.11.2017 2516 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан янги тарона премьераси

Эстрадамизнинг латофатли ва чапани хонандаси Нилуфар Усмонова янги таронасини тақдим қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали намойиш этилган қўшиқ “Бу бизнинг ҳаёт” деб номланади. Илк жарангидаёқ аъло даражада кутиб олинган композиция Шароф Рашидов сўзи ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова мсиқаси билан яратилган. Сўнгги кунларда бир нечта янги қўшиқлар яратишга улгурган хонанданинг премьералар кетма-кетлигини айнан мазкур тарона бошлаб беради. Яқин кунларда эса янги видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қайси қўшиққа клип тасвирга туширилиши хозирча сир бўлиб қолмоқда. Бироқ тез кунда суратга олиш жараёнидан репортажни тақдим этиш билан бирга бу сирни ҳам ошкор этамиз.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol