Санъаткор одоби мавзусидаги давра суҳбати

Сана: 01.11.2017 2914

Санъаткор одоби мавзусидаги давра суҳбати

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 3 августдаги мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида санъаткор одоби, кийиниш, муомала маданияти мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаева, Маҳмуд Намозов, Гулсанам Мамазоитова, эстрада хонандалари Муниса Ризаева, Жасур Умиров, Шаҳло Аҳмедова,Шаҳризода Аҳмедова (Каниза), Эркин Ҳудойқулов, Дилафруз Ҳайитметова, Шаҳриёр ҳамда“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида санъаткорнинг саҳнага аввало фақат ташқи кўриниш учун эмас, балки ижро этаётган асарига, томошабинлар аудиториясига, менталлитетга хос бўлган либосда чиқиши мақсадга мувофиқ эканлиги устоз санъаткорлар томонидан эътироф этилди. Қолаверса, муомала маданияти санъаткорнинг юзи эканлиги, унинг қиёфасини очувчи катта куч эканлиги яна бир бор эслатилди. Чунки санъаткорларга нисбатан халқда салбий муносабат уйғотувчи жиҳатлар айнан юқоридаги омилларга боғлиқлиги сир эмас, кимнингдир ножўя ҳатти-ҳаракати бутун санъат аҳлига маломат келтиради.

Санъаткорлар орасида самимий дўстлик муҳитини шакллантиришда дўстлик клублари, учрашувлар ташкил этишнинг аҳамияти катта эканлиги таъкидланди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol