ОҒАБЕК СОБИРОВДАН ВАТАН МАДҲИ ЯНГРАГАН КОНЦЕРТ

Сана: 01.06.2014 2541 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров жорий йилнинг 28-29-30-31-май ҳамда 1-июнь кунлари пойтахтимиздаги муҳташам “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги концерт дастурини мухлисларига тақдим этди. 

Оғабек Собиров бундан ўн олти йил илгари илк бора ўзининг жонли ижродаги концерт дастурини ҳавола этган эди. Бу гал “Мадҳинг куйлай ватаним” номли концерт дастури эса фонограммадан фойдаланилган ҳолда тақдим этилди. 20 дан ортиқ хит бўлган янги қўшиқларини ижро этган хонанда саҳна декорациясига талабчанлик билан ёндашган. 

ОҒАБЕК СОБИРОВДАН ВАТАН МАДҲИ ЯНГРАГАН КОНЦЕРТ

 ОҒАБЕК СОБИРОВДАН ВАТАН МАДҲИ ЯНГРАГАН КОНЦЕРТ

Концерт дастурида машҳур юлдузлардан ташқари устоз санъаткор Бобомурод Ҳамдамов ҳам ташриф буюрди. Оғабек Собировнинг жонли ижродаги “Хоразмча”, “Лазги” қўшиқлари бутун залдаги беш минглик томошабинни рақсга чорлади. 

ОҒАБЕК СОБИРОВДАН ВАТАН МАДҲИ ЯНГРАГАН КОНЦЕРТ

Барча концертни томоша қилар экан ҳам қувонч, ҳам кўз ёш, ҳам жўшқинлик билан рақсга ундовчи тароналардан баҳраманд бўлди. Бир сўз билан айтганда, йиғилган мухлислар учун кутилганидан зиёда концерт дастури туҳфа этилди. 

 ОҒАБЕК СОБИРОВДАН ВАТАН МАДҲИ ЯНГРАГАН КОНЦЕРТ

 ОҒАБЕК СОБИРОВДАН ВАТАН МАДҲИ ЯНГРАГАН КОНЦЕРТ

 ОҒАБЕК СОБИРОВДАН ВАТАН МАДҲИ ЯНГРАГАН КОНЦЕРТ

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol