АМИРА АЛИБЕКОВАДАН РАҚСГА ЧОРЛОВЧИ ВИДЕОКЛИП

Сана: 01.06.2014 3078

Айни кунларда “Нажотимсан” деб номланган янги аудио албоми кўпчиликнинг диққат марказида бўлган хонанда Амира Алибекованинг ижодида янгиликлар бисёр.

Яқиндагина “Қани-қани” деб номланган янги шўх таронасига клип суратга олинаётганлиги хусусида хабар берган эдик. Эслатиб ўтамиз, куни-кеча мазкур қўшиқ сайтимизда ҳам премьера қилинган эди. Эндиликда айни шу рақсбоп таронага ишланган янги видеоклипни қарши олинг.

АМИРА АЛИБЕКОВАДАН РАҚСГА ЧОРЛОВЧИ ВИДЕОКЛИП 

Клипмейкир Темур Примқулов режиссёрлигида тасвирга олинган клип трек ҳамда сюжетли йўналишда тайёрланган. Ундаги воқеалар ривожи жуда беғубор ҳамда илиқ муҳаббатнинг бетакрор тараннуми акс этган. Клип ғояси Наримон Григорянга тегишли.

АМИРА АЛИБЕКОВАДАН РАҚСГА ЧОРЛОВЧИ ВИДЕОКЛИП

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз “Қани-қани” таронаси Нодир Азимов сўзи, Жасур Абдураҳмонов мусиқаси ва аранжировкаси билан тайёрланган. Марҳамат янги видеоклипдан баҳраманд бўлинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol