Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода 3 ноябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шахрида ўзининг яккахон концерт дастури билан меҳмон бўлади. Энг сара қўшиқлар дастасидан иборат бўлган дастур унинг мухлисларини хушнуд этмасдан қўймайди. Концерт спорт саройида, соат 18:00 да бошланади.