Одил Тўлаганов ижодида янги анъана бошлаш арафасида

Сана: 31.05.2014 3425

Асосан шўх тароналари ва айниқса мухлислари учун “11 сония” қўшиғи орқали машҳур бўлган Одил Тўлаганов ижодига янгилик киритмоқда.

Яқинда “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали “Қийнама мени” номли қўшиғини тақдим этган хонанда жўшқин иштиёқ билан худди шу таронани рус тилида куйлашга киришиб кетди. Бу борада унга “Ўзбегим Таронаси” радиосидаги бошловчилар хайрихоҳ бўлиб бу жараённи янада тезлаштиришди десак хато бўлмайди. 

Мазкур радиода Аля Бриз тахаллуси билан ўз фаолиятини олиб борувчи Альбина Тўхтаева янги қўшиқ учун матн ёзди. “Не играй со мной” дея ном олган тарона яқин кунлар ичида ёзиб тугатилади. Шахсан Одил Тўлаганов “Қийнама мени” қўшиғини ўзи юрагидан ўзгача меҳр билан ижро қилгани учун шу қўшиқни рус тилида ҳам куйлашга қарор қилди. 

Демак, тез кунларда Одил Тўлаганов ижросида янги “Қийнама мени” таронасининг рус тилидаги талқинини қарши оласиз! 



 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol