"Дайди" фильмининг премьерасига оз қолди

Сана: 09.10.2017 76

"Дайди" фильмининг премьерасига оз қолди

Аввал хабар берганимиздек, бир гуруҳ ёш ижодкорлар “Дайди” номли картинаси устида иш олиб боришаётган эди. Картина тайёр бўлиб, премьера куни аниқ бўлганида, бир нечта сабабларга кўра, фильм тақдимоти тўхтатилган эди. Қисқа вақт мобайнида ижодкорлар фильм устида қайта иш олиб боришди ва бугунги кунга келиб фильм катта экранларга чиқишга тайёр эканини маълум қилишди. 11 октябрдан юртимиз кинотеатрларида премьера қилиниши кўзда тутилган бу кино асар учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон саундтрек куйлаган. Эслатиб ўтамиз, мазкур картина Сирожбек Абдуллаев режиссёрлигида суратга олинган бўлиб, унда бош ролларни Сирожбек Абдуллаев, Алихан Хусниддинов, Саида Саидбекова, Талъат Юлдашев, Ҳусан Жураев, Миролим Киличов, Дилшод Ибрагимов, Наргиза Рахимова ижро этган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol