Хонанда Наргиздан ўзгача клип премьераси "Бахтингдан"

Сана: 28.09.2017 2624

 

Хушовоз хонанда Наргиз ҳам ҳамкасблари сингари кетма кет янги лойиҳалар  устида иш олиб бормоқда. У такрорланмас  янги қўшиқ ва клиплар борасида янгилик яратишга уринмоқда. Наргизнинг бугунги тақдим қилган клипи ҳам барчани ҳайратга солиши табиий.  Аввало қўшиққа тўхталсак, тарона "Бахтингдан" деб номланади. Мусиқий асар Якзон сўзи ва мусиқаси билан ёзилган. Видеоклип эса Жонрид Сагдиев режиссёрлигида тасвирга туширилган. Клипда бош ролни Интизор Тожибоева ижро этган. Шунингдек видеоасарда Тумор рақс ансамблининг қўшиққа хос бетакрор рақсларини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Умид қиламизки, Наргизнинг мазкур ижод маҳсули мухлисларга албатта манзур келади ва халқимиз орасида оммалашади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol