Шоҳруҳхондан янги хит - "Маликам"

Сана: 28.09.2017 2360

Шоҳруҳхондан янги хит - "Маликам"

Эстрадамиз юлдузи Шоҳруҳхон узоқ кутилган қўшиғини тақдим қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали жаранг сочган тарона " Маликам" деб номланади. Композиция аъло даражада кутиб олинди. Қўшиқ сокин, дилга яқин ва романтик оҳанг билан бойитилган. Мавсумбоп тарона десак янглишмаймиз.
Мусиқий асар Аҳад Қаюм сўзи, Шоҳруҳхон мусиқаси ва Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган. Қўшиқ халқимиз орасида қисқа фурсатда хит бўлиши шубҳасиз. Албатта радиотўлқинлар ва интернет тармоқлари орқали тинглаб ўзингиз яна бир бор баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol